Қидирув натижалари:

Сиёсат

Эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

11:16, 13.01.2021 251

...

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади. 

Бу ҳақда 12 январда президент томонидан имзоланган «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунда белгилаб қўйилди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, эндиликда фуқаролар ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин.

Қайд этилишича, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, апелляция инстанцияси жорий этилди.

Шунингдек, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги билан бир қаторда уларнинг адолатсизлиги ҳам суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланди. 

Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР