Қидирув натижалари:

Дунё

Тошкент-Сеул йўналиши бўйича 2 рейс қўйилди

18:03, 12.01.2021 267

...

«Uzbekistan Airways»нинг маълум қилишича, Тошкент - Сеул йўналишида бўйича рейслар 28 январь ва 2 февраль кунларига белгиланди.

Қайт этилишича, Жанубий Корея томони талаби билан, битта рейсда максимум 165 йўловчи учиши мумкун.

 

Йўловчилар учун талаблар қуйидагича:

  • Кореяга кириш визаси борлиги (05.04.2020 гача берилган С турдаги визалар бундан мустасно);
  • COVID-19'га манфий ПЦР тести натижаси (Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонаси тасдиқлаган бўлиши керак).

Етиб боргач, барча йўловчилар яна ПЦР-тест топшириши ва яшаш жойида ўз-ўзини 14 кунга изоляция қилиши шарт. Ўзини изоляция қилиш жойи бўлмаган йўловчилар ўз ҳисобларидан яшаш даври учун 2,1 миллион вон ($1910) тўлаб махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилишлари керак.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР