Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
Хабар берилишича, Президентга полигон ҳудудида қурилган объектлар ҳақида дастлаб жой макети орқали маълумот берилди. Давлат раҳбари ҳарбийлар ётоқхонаси, сузиш ҳавзаси, спорт залидаги шароитлар билан танишди. Марказий ва Шарқий ҳарбий округларнинг регби бўйича терма жамоалари мусобақасини кузатди.
«Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур. Бунинг учун сифат, жанговар маҳоратга алоҳида эътибор қаратиш лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳарбийларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
«Кейинги йилларда байрам арафасида учрашиш анъанага айланди», Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ошди. Эришган муваффақиятларимиз билан бирга олдимизда кўп режалар, вазифалар турибди. Қўшинларнинг жанговар ҳолатини янада мустаҳкамлашимиз керак. Бунинг учун билим, тажриба, тайёргарлик зарур»,– деди Шавкат Мирзиёев.
Хабар берилишича шундан сўнг Мирзиёев Тошкентга қайтиб келган.
9017
19:49, 18.01.2021
8027
15:40, 04.10.2020
7794
13:09, 15.10.2020
7007
16:44, 05.12.2020
6580
14:16, 08.12.2020
6546
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020