Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятига келди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрган.
«Асосий мақсадимиз - халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш,ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади»,- деди Президент.
Президент аскарларнинг ўқув машғулотларини кўздан кечирган.
Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлигини таъкидлаган.
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини ҳам кириб кўрган. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпитал ташкил этиш бўйича топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қисқа муддатли таътилга чиққан эди.
9026
19:49, 18.01.2021
8035
15:40, 04.10.2020
7804
13:09, 15.10.2020
7013
16:44, 05.12.2020
6587
14:16, 08.12.2020
6552
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020