Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

Ўзбекистон Иброҳим жамғармасини қўллаб қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

15:54, 11.01.2021 666

...

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (ХТМК) ва Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармаси ўртасида қўшма баёнот қабул қилинди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон ажратадиган 50 миллион долларгача бўлган маблағ унинг Иброҳим келишувларига садоқатидан далолат беради ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ва алоқаларни яхшилаш кўпчиликнинг муштарак мақсади эканлигини англатади. 

 «Биз Ўзбекистон билан тобора ўсиб бораётган шерикчиликдан фахрланамиз ҳамда унинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлашини умумий мақсадларимизни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам деб биламиз, - деди ХТМК бош ижрочи директори Адам Болер. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов эса Ўзбекистоннинг Иброҳим жамғармасини қўллаб-қувватлаши минтақада қашшоқликни камайтиришига, унумдорлик ва иш билан таъминлашни кучайтиришига ҳамда иқтисодий ўсишда муҳим роль ўйнашига умид билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, АҚШ, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу жамғармани 2020 йил 20 октябрда очишган. Бу орқали уч мамлакат минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган хусусий сектор бошчилигида амалга оширилувчи сармоялар ва тараққиёт ташаббуслари учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни кўзлайди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР