Қидирув натижалари:

Жамият

Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

15:10, 11.01.2021 672

...

Ўзгидромет хафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Унга кўра:

  • Бугун,11 январь куни куннинг иккинчи қисмида ҳам Ўзбекистон бўйича очиқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +7...+12 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 4-5 даражага юқоридир. Республика бўйича илиқ ҳаво массалари кириб келишида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

  • Эртага, 12 январь куни республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, шунингдек баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундуз куни +5...+10 ни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

  • 13 январда ҳаво массаларининг кириб келиш фронти шарққа қараб силжийди, кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундуз куни +3...+8 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади. 

  • 14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва +5...+10 даража илиқ атрофида бўлади. 

  • 15 январда республика бўйича Эрондан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси +2...+5 даража илиқгача, баъзи жойларда айниқса совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0...-2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража иссиққача кўтарилади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР