Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парлементга Мурожаатномасида жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги ишлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, келгусида жазони ижро этиш тизимида манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартириб борилади.
«Халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилади. Бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинади», - деди давлат рахбари.
Эътиборлиси шундаки, эндиликда мазкур янгиллик натижасида ҳозирда жазо ўтаётган 6 минг нафар шахсга ўз маҳалласи назорати остида оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилади.
«Шу билан бирга, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан, янги ташкил этиладиган Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилади», - деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
12310
13:09, 15.10.2020
11773
15:40, 04.10.2020
11332
19:49, 18.01.2021
9374
16:44, 05.12.2020
8957
23:00, 04.10.2020
8904
14:16, 08.12.2020
18:28, 25.02.2021
15:59, 25.02.2021
16:03, 22.02.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020