Қидирув натижалари:

Hi-Tech

Қанот ва парракларга эга бўлмаган аэромобилнинг илк суратлари пайдо бўлди

12:09, 27.12.2020 328

...

Воронеждаги Scienex стартапи Россияда аэротакси сифатида фойдаланиш режалаштирилган биринчи учар автомобиль — Flyter’нинг илк суратларини эълон қилди. Аппарат қанотлари йўқлиги ва очиқ парраклари сабаб ноодатий кўриниш олган.

Scienex Flyter лойиҳаси устида икки йилдан буён иш олиб бормоқда. Стартап шаҳар муҳитига идеал даражада мос келадиган аэромобилни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун конструкцияга оид бир нечта масалани ҳал этиш керак бўлган.

Биринчидан, аппарат шаҳар шароитида ҳаракатланиши ва тайёрланмаган юзага қўниши учун ихчам бўлиши керак. Иккинчидан, у катта очиқ парракларга эга бўлиши лозим, чунки унга одам, ҳайвон ёки бирор объект кириб кетиши мумкин. Ва учинчидан, унда мультикоптерлардаги аэродинамик камчиликлар кузатилмаслиги керак.

«Агар очиқ винт шамол юзасига нисбатан перпендикуляр жойлашиб қолса, у худди елканга ўхшаб қолади, мегаполисларда эса шамол мунтазам кузатилади», — дейди Scienex асосчиси Евгений Тирнов.

Flyter битта автомобиль тураргоҳи каби ўлчамга эга — тахминан бешга икки метр. Суйри шаклдаги машина юқори аэродинамик кўрсаткичларни намоён этади. Бу каби конструкция сабаб аэромобиль соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин.

Ҳақиқий Flyter концепциядан бироз фарқ қилади. Бироқ унинг шакли шундайлигича қолади: аэромобиль хавфсиз, ихчам ва манёврларни бажаришга қулай бўлади. Дастлабки тахминларга кўра, Flyter’нинг таннархи 200 минг долларни ташкил этади.

Стартап ушбу аэромобиль қанот ва парракларсиз қандай қилиб ҳавога кўтарилиши мумкинлиги тўғрисида саволларга «ҳозирча барча сирларни ошкор қилиш ниятида эмаслигини» билдирган.


 

Энг сўнгги янгиликларни Телеграм-каналимизда кузатиб боринг!


АКТУАЛ ХАБАРЛАР