Қидирув натижалари:

Жамият

35 минг кишига мўлжалланган Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

15:45, 26.12.2020 1565

...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Давлат рахбари жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида, бу метро йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. 

Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг «Олмазор» бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннель қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Таъкидланишича, ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин.

Шунингдек, охирги бекатда  Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди.

«Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак», - деди давлат раҳбари.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР