Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

“Алибаба” Ўзбекистонда иш бошлади

20:05, 04.10.2020 161

...

Ўзбекистонда Хитойнинг гигант савдо платформаси “Алибаба” компанияси иш бошлади, деб ёзмоқда ЎзА. Мазкур компаниянинг мамлакатимиздаги расмий вакили Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ҳисобланади. – Alibaba.сom сайтида илгари ҳам Ўзбек маҳаллий тадбиркорларимиз, экспортёрларимиз ўз маҳсулотларини жойлаб, экспорт қилишган, – дейди Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг етакчи мутахассиси Маъруф Пардаев. – Аммо бу жуда катта портал, жуда ҳам мураккаб жараён бўлгани учун регистрация жараёнидаги кўп саволлар юзасидан тушунмовчиликлар бўлган. Шунинг учун кўпчилик тадбиркорларимиз ишнинг ярмидан ташлаб кетишга мажбур бўлишган. Эндиликда мазкур келишув Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibaba.сom сайтига махсус калитларни очиб берди. Бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Алибаба” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади. – Аслида “Алибаба” шу вақтгача Ўзбекистонда ўз шўъбасини очмаган, – дейди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Негаки уларнинг талаблари юқори. Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлаб оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, “Алибаба” орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади. Мазкур компаниянинг мамлакатимизга расман кириб келганига қисқа вақт бўлган бўлса-да, илк натижалар бор. Платформа орқали маҳаллий қандолатчи корхонаси ўзининг 3 миллион АҚШ долларига тенг шартномасини имзолади. “Алибаба”нинг расмий фаолиятини экспертлар Ўзбекистон учун иқтисодий ўзгаришлар ва дунё онлайн платформасини забт этиш сари қўйилган қадам, деб баҳолашмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР