Қидирув натижалари:

Дунё

Google Translate «Mr President» жумласини «Владимир Владимирович» деб таржима қилаётганига Google изоҳ берди

20:24, 18.12.2020 2290

...

Интернет фойдаланувчилари Google'нинг «Google Translate» сервиси инглиз тилидан «Mr President» жумласини рус тилига «Владимир Владимирович» деб таржима қилаётганини сезиб қолишди.

«Агар «Mr President» ни Google таржимонига киритсангиз, сервис уни «Владимир Владимирович» деб таржима қилади. Аммо бир жиҳати бор: ҳамма нарсани катта ҳарфлар билан ёзиш ва иккала томондан вергул билан ажратиш керак» - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, агар сиз бирон бир лаънат ёзсангиз, масалан, «Damn you, Mr President», Google бу жумлани, «будь ты проклят, господин Президент» (лаънат сизга, жаноб президент) деб таржима қилади.

Google РИА Новости-га «Google Translate»нинг иши Интернетдаги таржима мисолларини ўрганишга асосланганлигини тушунтирди.

«Ушбу шаблонларнинг баъзилари бизнинг тизимимиздаги таржимани бузиши мумкин. Ушбу ноаниқликни пайқаган фойдаланувчиларга раҳмат. Биз уни тузатиш устида ишлаяпмиз», - деб муносабат билдирди Google.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат сабаби жуда оддий. Google Таржимонда автоматик алгоритмлардан фойдаланилади. Робот Интернетдаги таржима мисолларини ўрганади ва бундан хулоса чиқаради, баъзида нотўғри. Таржимон шундай қилиб «Жаноб Президент» Владимир Владимирович Путин бўлиши керак деган хулосага келган.

Google аллақачон муаммони бартараф этиш устида ишламоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР