Қидирув натижалари:

Сиёсат

Янги очилган Ўзбекистон поло федерациясига раҳбар сайланди

10:49, 12.10.2020 157

...

Тошкент Халқаро Вестминстер университетида куни кеча очилган Ўзбекистон поло федерациясига янги раҳбар сайлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. МОҚ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда Ўзбекистон поло федерациясига янги раҳбар сайлаш жараёни ўтказилган. Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг раиси Баҳромжон Газиев номзоди илгари сурилган. Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашган ва Б.Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланган. Шундан сўнг федерация раҳбариятининг бошқа лавозимларига вакиллар сайланган. Унга кўра, Ўзбекистон поло федерациясининг раҳбарияти қуйидагича: Федерация раиси: Баҳромжон Газиев Фахрий раис: Комилжон Каримов Раис маслаҳатчиси: Яков Рибалский Раис ўринбосарлари: Баҳром Мирмаксимов, Ксения Гулямова, Ахрор Ҳайдаров. Бош котиб: Абдурасул Мўминов


АКТУАЛ ХАБАРЛАР