Сиёсат
Вазирлар Маҳкамасининг “Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади, деб хабар бермоқда Kun.uz
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тўрт ой муддатда “E-App” иловаси ва “E-register” дастурини ишлаб чиқади.
Белгиланишича, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:
икки ой муддатда ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо намуналари, муҳр ва штамплар изларининг “E-App” иловасига киритилишини;
расмий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар ўзгарган тақдирда, уларнинг имзо намуналари, муҳр ва штамплар изларини “E-App” иловасида доимий равишда янгиланиб борилишини;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизмати кўрсатишда иштирок этадиган барча бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади;
давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллайди.
9026
19:49, 18.01.2021
8035
15:40, 04.10.2020
7804
13:09, 15.10.2020
7013
16:44, 05.12.2020
6587
14:16, 08.12.2020
6552
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020