Иқтисодиёт
9 декабрь куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши пайтида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларида ноқонуний харажатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Қўмита баёнотида таъкидланишича, жорий йилнинг июнь ойида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг самарадорлигини ўрганиш давомида бутун тизимдаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнидан бошлаб давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг самарасиз ёки ноқонуний ишлатилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Натижада, тегишли ҳудудларнинг фуқаролари ичимлик суви таъминотисиз қолди.
Таъкидланишича, ушбу ҳолатлар Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам аниқланган. Ўтган йили «Андижон сув таминоти» масъулияти чекланган жамиятида ва «Бухоро сув таминоти» масъулияти чекланган жамиятида дефицит юзага келди.
Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида 101 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, уларнинг 66 тасида 1,7 миллиард сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағларини ноқонуний сарфлаш ҳолатлари аниқланган.
Шунга ўхшаш харажатларни 12 та халқ таълими тизими ташкилотлари, 17 та соғлиқни сақлаш тизими муассасаси ва олтита мактабгача таълим тизими муассасалари томонидан амалга оширилган. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимлариининг ўзида 94,8 миллион сўм ноқонуний сарфланган. Давлат бюджетидан энг катта миқдордаги ноқонуний харажатлар ХТВ тизимида амалга оширилган бўлиб, 565 миллион сўмни ташкил этди.
9023
19:49, 18.01.2021
8032
15:40, 04.10.2020
7800
13:09, 15.10.2020
7011
16:44, 05.12.2020
6583
14:16, 08.12.2020
6550
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020