Сиёсат
Ўзбекистонда 2021–2025 йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция байрами табригида айтиб ўтди.
Давлат раҳбари Республикада «ривожланишимизнинг асосий душмани бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш зарурлигини» таъкидлади.
«Ушбу масаланинг долзарблиги шундан далолат берадики, сўнгги икки йил ичида коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун 1986 нафар мансабдор шахслар ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан давлатга 2 триллион сўм миқдорида зарар етказганликлари учун жавобгарликка тортилдилар».
Шунингдек, Мирзиёев ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ва ҳар томонлама давом эттириш учун Ўзбекистонда 2021-2025 йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилаётганини айтди.
«Яна бир бор таъкидлашни истардим: бу биз учун энг муҳим ва устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро, коррупция ўта хавфли чақириқ, давлатни ичкаридан йўқ қилиш ва миллий хавфсизлигимизга зарар етказишдир, бу ҳодисага қарши муросасиз курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир», - дея хулоса қилди давлат раҳбари.
9017
19:49, 18.01.2021
8026
15:40, 04.10.2020
7794
13:09, 15.10.2020
7007
16:44, 05.12.2020
6580
14:16, 08.12.2020
6546
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020