Жамият
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги жорий йилнинг март ойида Beeline Uzbekistan компаниясига нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва “Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари” талаблари бузилиши белгилари бўйича иш қўзғатган эди.
«2019 йилнинг июль ойида “UNITEL” МЧЖ томонидан абонентларни “Хабардор бўл” хизматига бепул промо-даврга (10 ва 30 кунга) уланиши бўйича промо-акция ўтказилиши тўғрисида эълон берилган. Ушбу промо-акция мазкур хизматга уланмаган абонентлар учун мўлжалланган. Бироқ, бепул давр тугаши билан, ушбу хизмат автоматик равишда ўчирилмаган (промо-акция шартларига кўра). Аксинча, ўрнатилган нарх бўйича кунлик 240 сўм миқдорида абонетларга ҳисобланган.», - дейилади агентлик хабарида.
Маълум қилинишича, ушбу промо-акцияга умумий ҳисобда 3,2 миллиондан ортиқ абонент уланган бўлиб, улардан 1,2 миллионга яқини томонидан мазкур хизмат мустақил равишда ўчирилган. 2020 йил май ҳолатига ушбу хизмат деярли 1,3 млн. абонентда ёқилган ҳолатда бўлишда давом этган.
«Агентликнинг Махсус комиссияси томонидан 2020 йил 3 июль санасида “UNITEL” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 25 ва 26 бандлари бузилиши юзасидан қарор қабул қилинди ва кўрсатма берилди.»,- маълум қилди Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.
Агентлик томонидан қўзғатилган иш бўйича 9 ой давом этган мунозара истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. Бугунги кунга келиб, Beeline Uzbekistan абонентларига етказилган зарар
20 миллиарддан ортиқ миқдорда баҳоланмоқда.
Хабар берилишича, компания томонидан ушбу маблағлар абонентлар ҳисобига қайтарилиши бошланди.
9021
19:49, 18.01.2021
8027
15:40, 04.10.2020
7794
13:09, 15.10.2020
7007
16:44, 05.12.2020
6582
14:16, 08.12.2020
6550
21:44, 07.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020