Hi-Tech
Пуэрто-Рикода дунёдаги энг йирик радиотелескоплардан бири ҳисобланган «Аресибо» қабул қилувчи аппаратураси жойлашган кўп тонналик платформа ўз оғирлигини кўтара олмай, 305 метрдан қулаши оқибатида вайрон бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«1 декабрь куни соат 07:55 да «Аресибo» обсерваториясидаги 305 метрли телескоп платформасининг қулаб тушиши оқибатида антенналар ва атрофдаги объектларга шикаст етди», — дейилади хабарда.
Қулаш оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда экспертлар етказилган зарар ва конструкциянинг қулаши оқибатида юзага келадиган потенциал экологик хавфни баҳолаш билан шуғулланмоқда.
Америка метеорологик жамияти аъзоси ва тележурналист Дебор Марторелл ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали телескопнинг қулашидан олдинги ва кейинги суратлари билан бўлишган. Унинг сўзларига кўра, суратлардан бири 30 ноябрь куни, иккинчиси — 1 декабрь куни олинган.
Телескоп конструкциясининг бузилиши 2020 йил августида бошланган эди. Ўшанда ёрдамчи трослардан бири узилиб кетиб, антеннани тешиб қўйган. Орадан бир неча ой ўтгач, асосий трослардан яна бири узилиб кетган. Мутахассисларнинг аниқлашича, телескопнинг вайрон бўлган конструкцияси жуда беқарор бўлиб қолган ва уни таъмирлаш ишчилар ҳаётига хавф туғдирган. Обсерватория ишини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган.
1974 йилда «Аресибо» обсерваториясидан Ердан 25 минг ёруғлик йили узоқлигида жойлашган М13 юлдузлар туркумидаги томон ўзга сайёраликларга кодланган радиомурожаат йўлланган. Унда олимлар Фрэнк Дрейк ва Карл Саган томонидан инсон ДНКсини кодланган маълумотлари ўрин олган.
13593
13:09, 15.10.2020
12815
15:40, 04.10.2020
12002
19:49, 18.01.2021
10055
16:44, 05.12.2020
10023
23:00, 04.10.2020
9517
14:16, 08.12.2020
18:26, 06.03.2021
18:17, 06.03.2021
17:33, 06.03.2021
16:13, 06.03.2021
15:39, 06.03.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020