Қидирув натижалари:

Hi-Tech

Сунъий интеллект дастурларини маълум даражада амалга ошира олмайдиган компаниялар рақобатдан орқада қоладилар

23:32, 30.11.2020 347

...

Сунъий интеллект - компьютер ва роботларга одамлар каби фикр юритиш имконини беради. Ушбу компьютерлар ва роботлар ихтиро туфайли одамлар бажарадиган вазифаларни бажаришга киришдилар. Инсон мияси сингари мураккаб муаммоларни ҳам ҳал қилишга интилаётган ушбу компьютерлар ёрдамида ақл ва ақл талаб қиладиган вазиятларни самарали ҳал этиш мумкин.

Ушбу ихтиро билан танишишнинг энг осон усули – бу нима қила олишини инсон қобилияти ва ҳаракати билан таққослашдир. Биз билган энг ақлли мавжудот инсондир ва сунъий интеллект унга тақлид қилиб ишлайди.

“20 йил ичида машиналар инсон қўлидан келадиган ҳамма нарсани қила олади”. Бу гапни 1965 йилда ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий фанлар соҳиби, америкалик олим Герберт Александер Симон айтган. Орадан 55 йил ўтди. Аммо ҳануз машиналар инсон қила оладиган ҳамма нарсани қила олмайди.

Инсон ақл идрокида сунъий интеллект ўз вақтидан қачон ошиб кетиши тўғрисида ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган. Ҳозиргача ҳам турли башоратларни эшитиб келяпмиз.  Масалан 90 – йилларга келиб Вернор Винге каби билим одамлари 30 йил ичида сунъий интеллект инсон ақл идрокидан ошиб кетиши мумкин дея тахмин қилдилар. Шундай қилиб технология ривожланиб борган сари сунъий интеллектни ўрганиш ҳам яхшиланди.

Буни энг аввало компьютер ўйинлари мисолида кўришимиз мумкин. Масалан 1997 – йилда “Супер одам” номли компьютер, дунёнинг энг кучли шахматчиси Гаррй Каспаровни енгди. Ана шу онда инсоннинг ўзи кашф қилган сунъий интеллектга қарши чорасиз эканлигини Гаррй Каспаров ҳис этган бўлиши керак.

“Huawei Ascend Computing Business” президенти Тони Ху ушбу нашрнинг мақсади “сунъий интеллект ҳисоблаш қувватини иложи борича содда, ишлатишда қулай ва юқори унумдорликни таъминлашдан иборат”, дея изоҳлади. Сунъий интеллект қийматини фақат саноат тармоқлари сунъий интеллект ҳисоблаш ва амалий имкониятлари орасидаги тафовут бартараф этилгандагина англаб, амалда ҳис этиш мумкин бўлади. Ушбу мақсадни амалга ошириш саноатнинг аксарият  тармоқлари, ишлаб чиқарувчилар ва стартапларга ҳам фойда келтиради. Huawei компаниясининг сунъий интеллект асосидаги ҳисоблаш ечимлари юқори даражадаги ҳисоблаш қуввати, очиқлик, фойдаланишдаги қулайлиги, хавфсизлиги ва энергия ҳаражатининг камлиги каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Ушбу сунъий интеллект ечимлари соғлиқни сақлаш, транспорт, молия, олий таълим, илмий тадқиқотлар, астрономик тадқиқотлар, “ақлли шаҳар” ва геологик қидирув ишлари каби соҳаларда кенг қўлланилади. 

Сунъий интеллект «Huawei» фабрикаларининг ишчи станцияларида, ишлаб чиқариш линиялари ва устахоналарида кенг қўлланилади".

"Huawei" фабрикаларида 80 дан ортиқ ишлаб чиқариш линиялари серверлар, 5G маҳсулотлари ва терминалларни ишлаб чиқариш учун сунъий интеллектдан фойдаланади. Кенг кўламли қўлланишлар давомида тўпланган тажриба қайта ишлаш саноати учун СДКда татбиқ этилади. Машинавий кўриш технологиясини ишлаб чиқариш билан бирлаштирган СДК ушбу йилнинг октябрь ойида расмий ишга туширилиши кутилмоқда.

Сунъий интеллектнинг ҳаётимиздаги ўрни кундан-кунга чуқурлашиб бормоқда. Улар инсониятнинг ютуғими ёки мағлубияти, деган савол устидаги баҳслар ҳали узоқ давом этади…

 

Турсункҳоджаев Шерзод ЎзЖОКУ

3-босқич Медиадизайн

йўналиши талабаси


АКТУАЛ ХАБАРЛАР