Қидирув натижалари:

Hi-Tech

Коронавирусдан ҳимояловчи яна бир ажойиб ниқоб тақдим этилди

12:24, 30.11.2020 241

...

Daft Punk мусиқий гуруҳи услубида яратилган тухум шаклидаги ниқоб тақдим этилди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Black ниқоби нафақат юзни танувчи камералар кузатувидан ҳимоя қилади, балки коронавирус даврида ноодатий аксессуар ҳам ҳисобланади.

Ниқоб ичига HEPA фильтрлар тизими ўрнатилган, битта жамланма икки ҳафтага етади. Шу билан бирга, унинг ичида одам бемалол нафас олиши учун мослаштирилган, бироқ у ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган коронавирус ва бошқа касалликлардан ҳимояланган.

Ниқоб корпуси пластикдан тайёрланган бўлиб, фойдаланувчи ўзи хоҳлаган дизайнни танлай олиши учун компания уни алмашадиган панеллар билан жиҳозлаган.

Тухум-ниқобни 79 доллар эвазига Kickstarter орқали буюртма қилиш мумкин. Ечиладиган иккита панел жамланмаси учун яна 20 доллар тўлаш керак бўлади.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР