Hi-Tech
Xiaomi компанияси ўзининг учта янги смартфонини — Redmi Note 9 Pro 5G, Note 9 5G ва Note 9 4Gни тақдим этди, деб хабар берди Дарё
Redmi Note9 Pro ҳозирда савдода бўлганига қарамай, худди шу номдаги янги смартфон 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлагани сабаб ундан фарқ қилади. У камера ва қопқоқ қисмида ранглар уйғунлиги билан янгиланган дизайнга эга бўлган. Бармоқ изи сканери ён тарафга жойлаштирилган.
Redmi Note9 Pro’га 5G Full HD+ сифатли ҳамда 120 герсли янгиланувчи частотага эга 6,67 дюймли дисплей ўрнатилган. Компания унинг ёруғлиги устида анча меҳнат қилган бўлиб, қоронғида қулай ўқиш учун уни 1 нитга қадар тушириш мумкин. Корпус IP53 стандарти бўйича ҳимояланган — сувга тушириш мумкин эмас, бироқ ёмғирдан ҳимояланган.
Асосий ўзига хослиги 108 мегапикселга тенг янги авлод Samsung HM2 сенсори ҳисобланади. Бундан олдинги HM1, масалан, Samsung Galaxy S20 Ultra флагманига ўрнатилган. Xiaomi’нинг смартфони эса ундан беш баробар арзон. Қолган камералари — 8 мегапикселли кенг бурчакли, шунингдек, 2 мегапикселли макро суратга олиш ва чуқурликни ўлчовчи датчик.
Смартфон Snapdragon 750G базасида ишлайди ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор сиғими — 4820 мА/соат, 33 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Корпусида USB Type-C ва наушниклар учун 3,5 миллиметрли разём бор.
Тезкор хотираси 6 Гб, ички хотираси эса 128 гигабайт бўлган модель нархи — 1599 юань (242 доллар).
Redmi Note9 5G дизайни ҳам ўзидан катта моделники каби, бироқ бироз соддароқ. Экрани 6,53 дюйм ва 60 герцли стандарт янгиланиш частотасига эга. Камералар жамланмаси ҳам оддий — асосий модул 48 мегапиксел. Шунингдек, у MediaTek Dimensity 800U процессорида ишлайди, аккумулятор сиғими — 5000 мА/соат. 6/128 гигабайтли версия нархи — 1299 юань (197 доллар).
12312
13:09, 15.10.2020
11775
15:40, 04.10.2020
11332
19:49, 18.01.2021
9375
16:44, 05.12.2020
8959
23:00, 04.10.2020
8905
14:16, 08.12.2020
18:28, 25.02.2021
15:59, 25.02.2021
16:03, 22.02.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020