Қидирув натижалари:

Сиёсат

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолиги тикланди

10:55, 27.11.2020 106

...

2020 йил 23 ноябрда Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (ЯТБИ, Дубна, Россия) аъзо давлатлари Мухтор вакиллар қўмитасининг йиллик сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалардан бири Ўзбекистон Республикасининг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини тиклаш масаласи бўлиб, мазкур масала бўйича Қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасини Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини 2021 йил 1 январдан тиклаш қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг ЯТБИга тўлақонли аъзолиги маҳаллий мутахассисларни йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этишини ҳамда ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг имкониятлар яратади.

Маълумот ўрнида: ҳозирда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Болгария, Ветнам, Грузия, Қозоғистон, КҲДР, Куба, Молдова, Мўғулистон, Полша, Россия, Руминия, Словакия, Ўзбекистон, Украина, Чехия - 18 та давлат таъсисчи-аъзо бўлган.

Ядро тадқиқотлари бирлашган институти – бу йирик халқаро ҳукуматлараро ташкилот, дунёга машҳур илмий марказ бўлиб, у энг янги технологиялар ривожлантириш ва қўллаш билан фундаментал ва амалий тадқиқотларни муваффақиятли бирлаштиришнинг ноёб намунасидир. Жаҳон илмий ҳамжамиятида мазкур Институтнинг рейтингда жуда юқори.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР