Сиёсат
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм-каналида хабар қилинди.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш биологик материални олиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ва йўқ қилиш, шунингдек одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ва (ёки) биологик қариндошликни аниқлаш мақсадида геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:
терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.
Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
● биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;
● иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;
● учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.
Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
7891
15:40, 04.10.2020
7597
13:09, 15.10.2020
6923
16:44, 05.12.2020
6494
14:16, 08.12.2020
6456
21:44, 07.12.2020
5671
15:26, 08.12.2020
09:02, 14.01.2021
16:29, 11.01.2021
15:10, 11.01.2021
16:25, 07.01.2021
Жамият
11:24, 21.11.2020
Жамият
13:03, 20.10.2020
Маданият
11:29, 20.10.2020
Covid-19
13:30, 19.10.2020
Дунё
20:24, 18.12.2020
Спорт
11:11, 17.12.2020
Жамият
15:09, 20.10.2020
Жамият
08:03, 21.12.2020