Қидирув натижалари:

Иқтисодиёт

Денов туманида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар қурилади

16:51, 21.11.2020 118

...

Денов туманида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган қурилиш соҳасига оид лойиҳалар билан танишган.

Сурхондарё вилоятида бир қанча қурилиш, реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, Термиз шаҳрининг Беруний кўчасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, масжид, меҳмонхона, турар жойлар, маҳалла гузари ва кўплаб тадбиркорлик субъектлари жойлашган. Мазкур марказий кўчанинг янги лойиҳасига кўра, реконструкция ва қурилиш ишлари амалга оширилади. 

Денов туманининг Нурли манзил ва Лочин маҳаллаларида энергия тежамкор кўп қаватли уйлар, ижтимоий муассасалар барпо этилиши кўзда тутилган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР