Қидирув натижалари:

Жамият

Қашқадарёдаги иккита туманда ҳокимларга биринчи ўринбосар тайинланди

15:10, 21.11.2020 63

...

Алишер Бўриев Нишон туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш

масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Алишер Бўриев тайинловга қадар Ғузор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ойбек Ниғматов Миришкор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Ойбек Ниғматов шу пайтгача Нишон тумани ҳокимлигида юқоридаги вазифада ишлаб келган.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР