Қидирув натижалари:

Жамият

Магистрал иссиқлик тармоғида авария сабабли Тошкентнинг уч мавзуси аҳолиси иссиқлик таъминотисиз қолди

12:41, 21.11.2020 124

...

 

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги “Тошиссиққуввати”га таянган ҳолда хабар берди.

Қайд этилишича, шу сабабли қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Улар:

·        Қизил Шарқ мавзеси;

·        Ал-Хоразмий мавзеси;

·        Чилонзор-18, 19, 20 мавзелари.

Бунда барча хонадонларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Айни вақтда иссиқлик таъминотини тезкорлик билан тиклаш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, дейилади маълумотда.

Аввалроқ, Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолгани хабар берилганди.

 


АКТУАЛ ХАБАРЛАР