Қидирув натижалари:

Жамият

Сув таъминоти соҳаси куз-қиш мавсумига қанчалик тайёр?

18:00, 20.11.2020 190

...

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти республикамизда сув таъминоти ва канализация хизматларини амалга ошириб келмоқда. Аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш, сув олиш, канализация иншоотлари ҳамда янги сув тармоқлари бунёд этиш, мавжудларини қайта тиклаш, реконструкция қилиш ишлари шулар жумласидан.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Жорий йил 15-ноябр ҳолатига кўра, республика бўйлаб режадаги 175,7 км. ичимлик суви тармоқларининг 197,8 км. қисми мукаммал таъмирланди. 934 та носоз ёпқич тўлиқ алмаштирилди. 1178 та насос ва яна қўшимча 20 та насос алмаштирилди. Шунингдек, ичимлик суви сифатини доимий равишда назорат қилиш мақсадида жами 425,4 тонна суюқ хлор, 97,1 тонна гипохлорид натрий ва 885,9 тонна гипохлорид кальций захираси яратилди.

«Аммо бу «хавотирга ўрин йўқ», дегани эмас. Куз-қишга тайёргарлик масаласи долзарб ва доимий ҳушёрлик, эҳтиёткорликни талаб қилади. Шу мақсадда «Ўзсувтаъминот» томонидан қўшимча чора-тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги ишлар тўлиқ назорат остида олиб борилмоқда», дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабарида.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР