Қидирув натижалари:

Спорт

Ўзбек мутахассиси Евросиё от спорти ассоциацияси вице-президенти бўлди

17:41, 20.11.2020 167

...

13 ноябрь куни янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг видеоконференция шаклида ташкил этилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Ушбу ассоциация Евросиё минтақасида от спортини ривожлантириш, ассоциацияга аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Евросиё мамлакатлари гуруҳининг ташаббуслари ва спорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда Россия от спорти федерацияси президенти Марина Сечина бир овоздан янги ассоциация президенти этиб сайланди. Феруз Абдуллаев эса бир овоздан Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР