Қидирув натижалари:

Жамият

АҚШдаги икки ватандошимиз тақдирланди

17:34, 20.11.2020 196

...

18 ноябрь куни АҚШда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ватандошимиз Саидаҳмад Арислановга “Шуҳрат” медалини ва элчихонанинг биринчи котиби Фахриддин Мўминовга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топширди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 27 августдаги фармони билан ахборот технологияларига ихтисослашган ASO Systems” компанияси раҳбари Саидаҳмад Арисланов мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, мустақиллик ғояларига садоқати, фидокорона меҳнати, ватанпарварлиги, жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш орқали қўлга киритилган шараф ва ҳурмат учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР