Қидирув натижалари:

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев «Технопарк» фаолияти билан танишди, шифокор ва педагоглар билан учрашди

14:23, 20.11.2020 742

...

Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган муҳим иқтисодий лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, турли соҳа вакиллари, фаоллар билан мулоқот қилиш мақсадида 20 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир қатор объектларни кўздан кечирди.

«Ўзбекистон 24» телеканали ахборотига кўра, Президент дастлаб Яшнобод туманидаги «Технопарк»га ташриф буюрган.

Маълум қилинишича, 2020 йилда бу ерда 8 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, режадаги ишлар босқичма-босқич амалга ошириляпти. 2021 йилда эса яна 9 та лойиҳа амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев янги турдаги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнига эътибор қаратди ва мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Белгиланган лойиҳалари тўлиқ қувватда амалга оширилгандан сўнг маҳсулот ишлаб чиқаришни 20 баробар, экспортни 12 баробар, иш жойларини 2,6 баробарга кўпайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, ташриф давомида президент тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашган, шу йўналишда таълим берувчи мутахассислар билан фикр алмашган. Учрашувда таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммо ва камчиликлар мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни қуйи тизимда амалга ошириш чоралари ҳақида суҳбатлашилди.

Ташриф давом этмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР