Қидирув натижалари:

Жамият

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

11:38, 20.11.2020 103

...

Бугун, 20 ноябр куни халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра, туман ҳокими Ҳамидулла Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимини эгаллади.

Жонибек Яриев 2001-2015 йилларда молия тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2015-2016 йилларда Сирдарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази директори ўринбосари, 2016-2017 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Жонибек Яриев тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР