Қидирув натижалари:

Дунё

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳибсга олинди

17:03, 10.10.2020 667

...

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев полиция махсус бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. «Атамбоев ҳибсга олинган, собиқ президентга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўллаш муҳокама қилинмоқда», дейилади хабарда. Ҳибсга олиш тафсилотлари ҳали маълум эмас. Ҳибсга олиш фактини республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) аллақачон тасдиқлаган. Давлат қўмитаси, шунингдек, Қирғизистоннинг собиқ президенти Бишкекда оммавий тартибсизликларни ташкил этиш иши доирасида ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР