Қидирув натижалари:

Жамият

Боғчалар ноябрь охиригача тўлиқ очилиши кутилмоқда

21:12, 19.11.2020 176

...

Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари ноябрь ойининг охирига қадар очилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Қайд этилишича, иш фаолиятини бошлаш ва болаларни қабул қилиш ҳуқуқи фақат СЭСдан рухсат олган мактабгача таълим ташкилотларига берилади. Лекин қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган, ходимлари орасида коронавирус аниқланган боғчалар фаолияти тикланмайди.

Унга кўра, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та боғча ёпиқлигича қолади. Тошкент вилоятида 104 та боғча олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли очилмайди. 4 та мактабгача таълим ташкилоти яроқсиз ҳолатга келиб қолган, 2021 йилда улар инвестиция дастурига тавсия этилган. Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та мактабгача таълим ташкилотлари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги «Ўзметкомбинат» раҳбариятининг қарорига биноан ишламайди.

Тошкент шаҳрида жами 80 та мактабгача таълим ташкилоти таъмирланмоқда.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР