Қидирув натижалари:

Дунё

Қозоғистонда коронавирус вакцинасини ишлаб чиқарадиган завод қурилади

20:32, 16.11.2020 207

...

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда коронавирусга қарши Россия вакцинаси ишлаб чиқарадиган завод қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik Казахстан» хабар берди.

«Мен Россия президенти билан вакцина ишлаб чиқарадиган завод қуриш тўғрисида келишувга эришдим. Ҳукумат аллақачон ушбу зарур лойиҳага сармоя жалб қилиш бўйича музокараларни бошлаб юборган», — деди Тўқаев.

Шунингдек, президент парламентнинг жорий сессияси тугагунга қадар депутатлар биологик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

29 август куни Москва ва Нур-Султон Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Қозоғистонга етказиб бериш тўғрисида битим имзолагандилар. Шунингдек, хавфли гуруҳга кирувчи қозоғистонликлар учун эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлиб, клиник синовларнинг барча босқичлари тугагандан сўнг ўтказилиши маълум қилинганди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 121 051 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилган, 109 944 киши тузалган, 1899 бемор вафот этган.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР