Қидирув натижалари:

Маданият

Билли Айлишнинг «Bad guy» клипи You Tube’да 1 миллиарддан кўп кўрилди

12:45, 14.11.2020 508

...

Америкалик хонанда Билли Айлишнинг «Bad guy» номли қўшиғи You Tube’да 1 миллиарддан ортиқ томоша қилинди. «РИА Новости»нинг ёзишича, бундай натижа хонанда карьерасида илк бор кузатилди.

2019 йилнинг март ойида тақдим қилинган клип авваллари Ариaна Гранде, Maroon 5 гуруҳи ва бошқа машҳур қўшиқчилар билан бирга ишлаган режиссёр Дейв Майерс томонидан суратга олинган.

Ушбу трек Биллининг «When we all fall asleep, where do we go?» деб номланган илк альбомидан ўрин олган.

Композиция Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Россия чартларида етакчилик қилган. Кейинроқ эса Billboard hot 100 хит-паради рейтингида биринчи ўринни эгаллаган.

Аввалроқ Айлиш сайловчиларни АҚШ президентлик сайловида Жо Байденга овоз беришга чақиргани ва биринчи марта янги қўшиғини жонли ижрода куйлагани ҳақида хабар берилганди.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР