Қидирув натижалари:

Covid-19

Пандемия туфайли глобал иқтисодий инқироздан Хитой ўсиш билан чиқиши мумкин

21:05, 09.10.2020 240

...

ОЕCД (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) ўзининг сўнгги иқтисодий истиқбол ҳисоботида Cовид-19 пандемиясининг 2020 йилда глобал ялпи ички маҳсулотга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди. Ҳозирги вақтда ялпи ички маҳсулот ўтган йилга нисбатан 4,5 фоизга пасайиши кутилмоқда. ОЕCД (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ) шундай деб ёзади: "Биринчи ярим йилликда иқтисодиёт қулагандан сўнг, CОВИД-19 пандемияси туфайли чекловлар юмшатилганидан ва корхоналар қайта очилгач иқтисодий ишлаб чиқариш тезда тикланди. Aммо ёзда тикланиш суръати жадаллигини йўқотди. Иқтисодиётни муваффақиятли тиклашимиз муҳим, бунинг учун биз вирус билан хавфсиз яшашни ўрганишимиз керак. Инфографикада кўрсатилганидек, Италия, Ҳиндистон, Мексика ва Буюк Британия каби мамлакатлар учун прогноз қилинаётган иқтисодий зарба айниқса оғир бўлиши кутилмоқда, барчасининг иқтисодиёти 10 фоиздан кўпроқ пасайиши кутилмоқда. Дастлабки эпицентр Хитой зарар кўрмасдан ўтиши кутилмоқда, ҳатто 1,8 фоиз ўсишини қайд этиши мумкин. Қўшма Штатлар 3,8 фоизга пасайиш билан глобал кўрсаткичда пастроқ натижани беради.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР