Қидирув натижалари:

Жамият

Қамчиқ довонида машина ёниб кетди (видео)

10:15, 11.11.2020 367

...

10 ноябрь куни тунда “Тошкент-Ўш” халқаро автомагистралининг 246 км.да пойтахт томон ҳаракатланаётган “Мерcедес Спринтер” русмли автомобилда ёнғин содир бўлди. Аниқланишича, ёнғин двигатель бўлинмасидан ёқилғи оқиши оқибатида келиб чиққан.

ФВВнинг  "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига этиб келишди. Ёнғинни бартараф этишга бир нечта махсус техника бирлиги жалб қилинган.

Ёнғин 3 дақиқа ичида бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.


АКТУАЛ ХАБАРЛАР